Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Футболимиз келажаги”: Иштихон ва Қўшработ тумани ёш футболчилари вилоят биринчилиги учун беллашади

Иштихон тумани Митан қўрғонидаги “Болалар ва ўсмирлар спорт” мактабида ''Футболимиз келажаги'' мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Иштихон, Пайариқ, Қўшработ, Оқдарё туманларидан келган 9-12, 13-14, 15-16 ёш тоифасидаги жамоалар иқтидорли спортчилар ўзаро беллашди.

9-12 ёшлилар ўртасидаги мусобақада Иштихон тумани футболчилари биринчи, қўшработликлар иккинчи ҳамда Оқдарё тумани жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.
Худди шундай, 13-14 ёшдагилар ўртасидаги беллашувда қўшработлик футболчилар биринчи ўринни эгаллади.

15-16 ёшдагилар ўртасидаги беллашувида ҳам иштихонликлар биринчиликни қўлга киритган бўлса, кейинги ўринлар Қўшработ ва Пайариқ тумани спортчиларига насиб этди.
Биринчи ўринни эгаллаган жамоалар энди вилоят бўйича ўтказиладиган мусобақаларда майдонга тушади.

Илҳомжон БОБОЕВ.