Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларни ҳибcга олиш бошланди

Туркманистонда президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларни ҳибcга олиш бошланди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» сайти хабар бермоқда.

Камида уч киши қамалгани ҳақида маълумот бор. Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги норасмий хабарлар у 24 июлда таътилга чиққанидан кейин урчиб кетди. Миш-мишларнинг олдини олиш учун президентнинг матбуот хизмати у имзолаган бир неча ҳужжатни кўрсатди. Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи ҳам таътилини барвақт тугатиб, камера олдига чиқишга мажбур бўлди: Ашхободдаги янги қурилишларни кўздан кечирди.