Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури бўйича кредит чекловлари йўқ

Мен “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида кредит олмоқчи эдим. Карантин вақтида тижорат банклари кредит бермайди, деб эшитдим. Шу тўғрими?

Й.ХУДОЙҚУЛОВ,

Пайариқ тумани.

- “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида кредит ажратувчи банклар, яъни “Агробанк”, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” томонидан карантин вақтида мазкур дастур доирасида кредит ажратиш бўйича чеклов жорий этилмаган, кредитлар ажратилмоқда.

Саволга Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси Тижорат банкларида давлат мақсадли дастурлари ижросини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Ж.БАХРИЕВ жавоб берди.