Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайдовчининг қоидабузарлиги натижасида велосипедчи вафот этди

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 18:30 ларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани, Хайитобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1575-километрида ҳайдовчи - 1997 йилда туғилган С.Р. “Матиз” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, қувиб ўтиш манёврини бажариш учун қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган автомобиль билан тўқнашмаслик мақсадида ўз автомобилини чапга олиб, “Жарқўрғон-Сурхон” йўналишида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган велосипедчи - 1965 йилда туғилган А.Қ.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда велосипедчи А.Қ. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.