Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳудудларда етарли миқдорда коронавирусни аниқловчи тест-тизимлар мавжудми?

➖ Ҳозирги кунда республикамизга етарли миқдорда замонавий лаборатор асбоб-ускуналар келтирилган. Ва, бу жараён давом этяпти. Ушбу анализаторларда ишлаш учун мутахассислар тайёрлаш жараёни бир кун ҳам тўхтамаган. Эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари, вилоятларда туманлараро лабораториялар, Республика ОИТСга қарши кураш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика бўйлаб COVID-19 га чалинган беморларни даволовчи клиникалар етарли миқдорда тест-тизимлар билан таъминланган.

Махсус комиссия томонидан керакли шароитларга эга бўлган хусусий секторда фаолият кўрсатувчи лабораторияларга ҳам коронавирусни аниқловчи ПЗР, ИФА ва ИХЛА таҳлилларини ўтказиш ҳуқуқи берилган, деб жавоб берди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда.