Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИВ Россиянинг олий таълим муассасаларида ўқишни истаганлар учун танлов эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига 2020/2021 ўқув йилида ўқишга юбориш учун танлов эълон қилинди.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ёши 18 дан кичик ва 25 дан катта бўлмаган, жумладан, 25 ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган номзодлардан иборат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга юборилади.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 ноябридан 2020 йилнинг 15 февралига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари кадрлар бошқармаларида қабул қилинади.