Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Икки нафар шахматчимиз Туркиядан чемпион бўлиб қайтди

Жорий йилнинг 16-22 ноябрь кунлари Туркиянинг Мерсин шаҳрида «Mersin metropolitan municipality 4th international chess tournament» турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббаев, Алихан Гусейнов, Ҳалим Тураев, Севара Боймуратовалар ҳимоя қилишди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, 15 давлатдан 81 нафар шахматчи (13 нафари халқаро гроссмейстер, 15 нафари спорт усталари) дона суришди. Турнир швейцарча тизимда, 9 турдан иборат бўлди ҳамда ҳар бир партияга 90 дақиқадан вақт берилди.

Якунида халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 7 очко жамғариб, турнир чемпионига айланди. Севара Боймуратова 5,5 очко билан қизлар ўртасидаги баҳслар ғолиби бўлди.