Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар ўз вақтида тўланади

“Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4679-сон, 15.04.2020 йил) қабул қилинди.

Қарор билан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Ўзбекистон Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Муҳим ижтимоий харажатларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, муҳимлик даражасидан келиб чиққан ҳолда долзарб ҳисобланмаган лойиҳа ва харажатларни кейинги даврларга кўчириш кабилар шулар жумласидан.

Бюджет тушумлари биринчи навбатда қуйидагиларни молиялаштиришга йўналтирилади:

— коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларга, жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиб олиш, тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни жиҳозлашга;

— иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида тўлашга;

— озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш, коммунал тўловлар ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган харажатларни қоплашга;

— Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарорига асосан бошқа тадбирлар ва харажатларга.