Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилди

Ўзбекистонда 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

Бу ҳақда кеча имзоланган Президент қарорида назарда тутилган.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 679 330 сўм (ҳозир 634 880 сўм);

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм);

энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 286 390 сўм (ҳозир 267 650 сўм) этиб белгиланди.

Солиқ, йиғим, жарима, давлат божи ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилди.