Жомбойда юз берган ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олди
- 16.10.2020 12:50
- 266
- Ҳодиса

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, кеча, 15 октябрь куни соат 14:00 ларда Жомбой туманидан ўтувчи 4К-502 автомобиль йўлининг 4-километрида “Галакапа-Жомбой” йўлида "Нексия-3" ҳамда "ВАЗ-21099" русумли транспорт воситалари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида иккала транспорт воситаларининг ҳайдовчилари енгил тан жароҳати олган.
Уларга тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб бериб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХ бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ургутдаги “муз сақланадиган ғор” - Яхтон
- 57 дақиқа аввал
- Самарқанд
СамАТИ талабалари Хитойда таълим олмоқда
- Бугун, 17:47
- Таълим
Устоз қадри – миллат тафаккурининг ўлчови
- Бугун, 14:30
- Таълим
Кўбай бобонинг камгап невараси
- Бугун, 13:32
- Таълим