Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кадрлар сифатига баҳо беринг! Сизнинг фикрингиз инобатга олинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси миллий олий таълим муассаса(ОТМ)лари битирувчиларининг сифатига ва уларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқасига баҳо бериш мақсадида жорий йилнинг 1-31 май кунлари интернет орқали ижтимоий сўров ўтказмоқда.

ОТМларнинг кадрлар тайёрлаш сифати ҳақида берилган фикрларингиз биз учун муҳим ҳисобланиб, сўровнома саволларига тўғри ва холисона жавоб беришингиздан умидвормиз. Сиз берган маълумотларнинг махфийлиги кафолатланади ва унинг натижалари фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилади.

Сўнгги беш йил ичида кадрлар масаласида Сизнинг идора(ташкилот)нгиз билан фаол алоқада бўлиб келаётган бир нечта ОТМларни танлаб, битирувчиларининг сифатига ва ОТМнинг иш берувчилар билан ҳамкорлигига баҳо беринг, деб ёзади инспекция.