Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Капитолий ярим қамал ҳолатида

Капитолий тепалигидаги хавфсизлик ва тартиб учун масъул полиция бўлими Миллий гвардия қўмондонлигидан АҚШ Конгрессини яна икки ой давомида қўриқлашни сўради. Пентагон ушбу мурожаатномани ўрганиб чиқишга ваъда берди.

Мурожаатда Америка пойтахти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қонун чиқарувчилар жойлашган бинолар мажмуа ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликлар тўғрисида маълумот олингани баён этилган. Эҳтимолий ташкилотчилар сифатида QAnon (Трамп билан боғлиқ АҚШда кенг тарқалган фитна назарияси)нинг қўллаб-қувватловчилари номланди.

"Умид қиламанки, сиз ўзингизни хавфсизликда ҳис қиляпсиз. Энди панжара ўрнатилди, ҳудуд Миллий гвардия томонидан қўриқланмоқда. Булар аслида биз учун мажбурий чоралар, бу - ярим қамал ҳолати. Биз Капитолийнинг бутун халққа тегишли бўлишини хоҳлаймиз”, дейди АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси.

Айни пайтда Вашингтонда миллий гвардиячиларнинг 5 минглик контингенти жойлашган бўлиб, улар 6 январь куни Капитолийда рўй берган тўқнашувлар сабаб ва 20 январь куни Жо Байденнинг инаугурацияси пайтида тартибни сақлаш учун АҚШ пойтахтига кўчирилган.

Ҳарбий хизматчилар келаси ҳафта казармага қайтишлари керак эди. Аммо ҳукумат бинолари хавфсизлиги учун масъул бўлган хавфсизлик идоралари раҳбарияти Капитолийдаги тўсиқлар яқин ойларда олиб ташланмаслигини таъкидлади.