Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Aмерикада ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонликлар сони ошмоқда

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ДВ-2023 (Грин-Кард) дастур йили давомида иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунё бўйлаб 7-ўринни эгаллаганини эълон қилди.

Шунингдек, Халқаро таълим алмашинуви бўйича 2023 йилги “Очиқ эшиклар” (Open doors) ҳисоботига кўра, ўтган йили АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1000 нафардан ошган. Бу ўзига хос янги рекорд бўлиб, кўрсаткич ундан аввалги ўқув йилига нисбатан 72 фоизга ўсган.