Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Келин қайнонасининг 7 минг АҚШ долларини ўғирлади

Шу йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган Х.М. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, бир кун аввал унинг ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 7 минг АҚШ долларини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни аризачининг бирга яшовчи келини содир этганлиги аниқланди.

Postda.uz нашрининг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.