Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кичик саноат зоналари фаолияти учун бош режа йўқ. Нега?

Самарқанд вилоятидаги 14 ҳудудда 19 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 115,8 гектар ер майдони ажратилган. Бирок, кичик саноат зоналари салоҳиятидан самарали фойдаланиш хамда маъқулланган лойиҳаларни ишга тушириш бўйича олиб борилаётган ишларни салмоқли, деб бўлмайди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда айтилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар "Вакцина" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Оқдарё тумани "Даҳбед" муқобил машина трактор парки ҳамда Нарпай туманидаги Тепа маҳалласида ташкил этилган кичик саноат зоналар учун ҳозирга қадар бош режа тасдиқланмаган.

Кичик саноат зонаси маъмурий кенгаши томонидан қиймати 71,2 миллион АҚШ долларилик 103 та лойиҳа маъқулланган ва улар 46,8 гектар майдонга жойлаштирилган, лекин 69 гектар майдонга таклифлар киритилмаган.