Самарқанд вилоятида нега айрим кичик саноат зоналари суст ишламоқда?
- 01.07.2019 18:21
- 118
- Иқтисодиёт
Вилоятимизда 14 ҳудудда 19 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 115,8 гектар ер майдони ажратилган. Бироқ, кичик саноат зоналари салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда маъқулланган лойиҳаларни ишга тушириш бўйича ишлар суст олиб борилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳар "Вакцина" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Оқдарё тумани "Даҳбед" муқобил машина трактор парки ҳамда Нарпай туман Тепа маҳалласида ташкил этилган кичик саноат зоналар учун ҳозирга қадар бош режалар тасдиқланмаган.
Кичик саноат зонаси маъмурий кенгаши томонидан қиймати 71,2 млн. АҚШ долларлик 103 та лойиҳа маъқулланган ва улар 46,8 гектар майдонга жойлаштирилган, лекин 69 гектар майдонга таклифлар киритилмаган.
Теглар:
саноат зоналари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа