Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Кўп қаватли уйларга видеокузатув камералари ўрнатилади

Ўтган йил вилоятимиз ҳудудида 728 та ўзгалар мулкини ўғирлаш жинояти содир этилган. Ўғирликларнинг 264 таси фуқароларнинг хонадонларига тўғри келади.

2019 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тасдиқланган «Йўл харитаси»да белгиланишича, «Хавфсиз хонадон» концепцияси доирасида вилоятдаги 1438 та кўпқаватли уйлар ҳамда аҳолининг турур-жойларига, ушбу уйлар жойлашган кўчалар бошига, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, олий таълим муассасалари, савдо шохобчалари, чорраҳалар, ноисломий диний объектлар ва меҳмонхоналар видеокузатув камералари билан жиҳозланади.

Аҳоли яшаш хонадонларини қўриқлаш пультига улаш бўйича тарғибот ишларини ташкиллаштириш ва бунда асосан ов қуролига эга, ҳеч ким яшамаётган, узоқ муддатга ишлаш учун чиқиб кетган, оила аъзолари билан ҳар куни ишга ёки ўқишга борадиган хонадонларга асосий эътибор қаратилади.

«Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида автомашиналарда содир этилаётган ўғирлик жиноятларига чек қўйиш мақсадида кўпқаватли уйлар, савдо объектларида ва бошқа жойларда видеокузатув камералари ўрнатилган автотураргоҳлар ташкил этилади.