Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус дунё иқтисодиётига қанча зарар келтириши айтилди

Коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши икки йил давомида дунё иқтисодиётига умумий ҳисобда 5 триллион АҚШ долларидан ортиқ зарар келтиради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Уолл-стрит банклари ҳисоботига таяниб хабар берди.

“Коронавирус пандемияси кейинги икки йил давомида дунё иқтисодиётини 5 триллион доллардан ортиқ маблағдан маҳрум қилади”, таъкидлади агентлик вакили.

Блумберг вирус тарқалиши ҳукуматларнинг ўз ташкилотларини ёпишга мажбур қилаётганлиги сабабли дунё тинчлик даврида 1930 йилдан буён рўй берган энг оғир рецессияга (иқтисодиётнинг тушиб кетиши) дуч келаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, мутахассислар, иқтисодий тушиш ҳолати қисқа муддатли бўлишини тахмин қилмоқда. Бироқ инқироздан олдинги ҳолатга қайтиш учун иқтисод вакилларига маълум муддат керак бўлади.

Шунингдек, сиёсатчилар олдида ҳам иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш учун жиддий вазифалар турганлиги таъкидланмоқда. Лекин тадқиқотчилар вирус тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида мамлакат раҳбарларини шаҳар ва ташкилотларни карантиндан очишга шошилмаслик тўғрисида огоҳлантирмоқда.