Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус туфайли 244 нафар зиёратчи Саудия Арабистонидан чартер рейс орқали олиб келинди

Коронавирус туфайли 244 нафар зиёратчи Саудия Арабистонидан чартер рейс орқали олиб келинди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг зиёратни амалга ошираётган 244 нафар фуқаросини чартер рейс орқали Саудия Арабистонидан олиб келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили маълум қилди.

Маълумот учун, Uzbekistan Airways 27 февралдан бошлаб Жидда ва Мадинага рейсларни вақтинча тўхтатди. Бу Саудия Арабистони ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши туфайли мамлакатга зиёратчилар ва туристларнинг киришига вақтинчалик чеклов ўрнатилгани билан боғлиқ.