Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусга қарши вакцинанинг тахминий нархи эълон қилинди

АҚШнинг Moderna биотехнологик компанияси COVID-19га қарши бир босқичли эмлашга 50-60 доллар, яъни ҳар бир муолажа учун 25-30 доллар атрофида нарх белгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри маълум қилди.

Нашр тақдим этган маълумотга кўра, бундай нарх аҳоли даромади юқори бўлган АҚШ ва бошқа давлатлар учун белгиланиши кутилмоқда.

Нашриётнинг таъкидлашича, юқорида кўрсатилган нарх ўзгариши мумкин. Сабаби, ўтган ҳафтада АҚШ ҳукумати билан вакцина етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTtech компаниялари ўз вакциналари нархини бир марталик муолажаси учун 19,5 доллар қийматида белгилаган.

Moderna компаниясининг вакцина дастурига АҚШ федерал ҳукумати ҳомийлик қилмоқда. Ҳукумат ушбу дастурга 500 миллион долларга яқин маблағ ажратди ва компания вакцинасини асосий номзод вакциналардан бири сифатида кўрмоқда.