Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кулда ҳикмат кўп: Томоқ оғриганда, яллиғланган безга кул суркалган

Ўчоқдаги кулдан одамлар қадим-қадимдан фойдаланиб келишган, деб ёзади “Мир новостей” (2020 йил, 26-сон).

У билан идиш-товоқларни тозалашган, томорқага ўғит қилиб сепишган, чойшабларни ювишган. Томоқ оғриганда яллиғланган безга кул суркашган. Жароҳат ва оёқ яраларини сувга солиб қайнатилган кул билан даволашган. Сув тана ҳарорати даражасига тушгач, ярим соат оёқни солиб ўтиришган, сўнгра оёқни ҳавода қуритишган. Ревматизмда кулли ванна қабул қилишган.

Олма, нок ва қайиндан олинган кул тутқаноқдан халос қилган. Кулдан тери ва бошқа ўнлаб касалликларни даволашган. Турли дарахт ўтинлардан қолган кул турли касалликларга шифо бўлган. Шу боис қадимги одамлар кулни исроф қилмасдан, авайлаб олиб қўйишган.

Т.Мурод тайёрлади.