Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Lacetti” ҳайдовчиси ЙҲХБ ходимини машинасида судраб, тан жароҳати етказди

Кеча, 28 октябрь куни соат 15:00 ларда фуқаро Ў.И. (1984 йилда туғилган) Сурхондарё  вилояти Узун тумани, Уланкул маҳалласида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Б.М.нинг (1988 йилда туғилган, тизимда 2008 йилдан ишламоқда) қонуний талабларига бўйсунмасдан, бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинасида уни 10 метр масофага судраб, тан жароҳати етказган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.И.га нисбатан ЖК 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.