Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

М39 йўлининг Самарқанд туманидан ўтувчи қисмига суткада 6 тоннадан зиёд чиқинди ташланади

Истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг бўш идишини автомобил ойнасидан ташлаб кетганларни кўп кўрамиз. Бу ҳолни ойда-йилда бир эмас, деярли ҳар куни ҳар қайси йўлда учратиш мумкин.

Энди рақамларга мурожаат қиламиз. Биргина, М39 автомагистраль йўлидан бир кеча-кундузда ўртача 783 мингга яқин турли ҳажмдаги автоулов ўтади. Шундан 80 фоиздан ортиғи, яъни 626 мингдан кўпроқ ҳайдовчи ҳеч бўлмаганда бир дона бўш идиш ёки целофанни йўл ёқасига улоқтириб ўтар экан. Ҳар бир чиқиндини тахминан ўртача 10 грамдан ҳисобласак, М39 автомагистраль йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи қисмига 24 соатда 6 тонна 260 килограмм чиқинди ташланар экан.

Самарқанд тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг назорат инспекторлари томонидан М39 автомагистраль йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи қисмини ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш мақсадида ҳашар ташкил қилинди. Шунингдек, манзарали ва мевали дарахтларга шакл берилиб, атрофи юмшатилди ва сув қуйилди. Зора ободликни кўрган маданиятсиз ҳайдовчилар чиқиндини белгиланмаган жойга ташлашдан тийилишса...