Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳалланинг байрам тадбири тўйга уланди

Ургут туманидаги Почвон маҳалласида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда туман ҳокими М.Турдиев иштирок этиб, маҳалла аҳлини энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади. Ҳудуд ободлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларда фаол иштирок этаётган маҳалла фаоллари туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари туман бўлимларининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Байрам тадбирида қишлоқдаги эҳтиёжманд оила фарзандлари – Жаҳонгиржон ва Қурбонойларнинг никоҳ тўйи ҳам ўтказилди. Маҳалла аҳли ёрдамида уюштирилган тўйда янги оила соҳибларига туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

– Фарзандларимизнинг никоҳ тўйи энг улуғ байрам билан бирга ўтказилаётганидан жуда хурсандмиз, – дейди Ф.Турсунов. – Бунинг учун маҳалладошларимиздан миннатдормиз. Ўғлим ва келиним қишлоғимиздаги энг намунали оилалардан бири бўлишини тилайман. 

М.Ҳасанов,

Ж.Набиев (фото)