Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:

- халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;

- ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.