Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабнинг эски омборидан граната топилди

Андижонда мактаб ортидаги эски омбордан ўқув минаси ва граната топилди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.

Асака тумани ИИБ ходимлари ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг махсус отряди томонидан 11-сонли мактаб текширилганида, таълим муассасасининг орқа томонида жойлашган эски омбордан ўқув қурол-яроғлари топилди.

Муқаддам чақирувга ёшларни тайёрлаш фанида фойдаланилган бир дона пиёдаларга қарши ўқув минаси, бир дона ўқув қўл гранатаси, 43 дона запал ва 24 дона запалнинг зарб иголкаси туман ИИБга олиб кетилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.