Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Маошдан ушлаб қолинади...” ёки электр таъминотидаги ноҳақликлар ҳақида

“Турмуш ўртоғим бюджет ташкилотида ишлайди, яъни касалхонада ҳамшира. Маош олиши учун электр, сув, газ, ободонлаштиришдан қарзи йўқ деган маълумотнома ёки охирги тўлов квитанциясидан нусха олиб бориши керак. Шулар бўлмаса, ойликдан 15 фоиз ушлаб қолишаркан. У мендан маълумотнома олиб келиб беришимни илтимос қилди. Туман электр тармоқлари корхонасига бориб, кеча интернетда эълон қилинган видеолавҳага бевосита гувоҳ бўлдим. Иссиқ, дим, нафас олишнинг имкони йўқ. Кассиргача етолмадим. Мазам қочиб қолгани учун кетишга мажбур бўлдим!” - дейди вилоят бирлашмасига иш юзасидан келган фуқаролардан бири.

Шунингдек, сайтда корхона мутасаддиларининг хатоси туфайли тўлаган маблағи бошқа ҳисобга ўтказиб юборилган фуқаронинг сарсонгарчиликлари қандай якун топгани ҳақидаги хабар ҳам берилганди.

Энди навбатдаги мурожаатга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Иштихон туманининг Зарбулоқ  маҳалласи Хўжа қишлоғида  яшовчи  А.Қувватов  10-91 ишонч телефонига мурожаат қилиб, электр энергияси бўйича туман МИБ томонидан  хонадонига  2 458 101 сўм нореал қарздорлик белгиланганидан норозилигини билдирган.

Мурожаат амалдаги қонун талаблари асосида туман жамияти мутасаддилари томонидан  ўрганилди. Тўлов квитанциялари  ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида қайта хатлов қилинганда, фуқаро қарздор эмас, аксинча ҳақдор эканлиги маълум бўлди. Яъни А.Қувватовнинг электр бўйича 78 500 сўм ортиқча тўлови бор экан.

Гулчеҳра Бердиёрова.