Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш бўйича рухсатнома харажатлари қоплаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 20 март куни “Ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

- Қарорга кўра, ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспортга расмийлаштирилиши лозим бўлган мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали Агентликка тақдим этиб боради.

- Агентлик Ташқи иқтисодий маълумотлар порталини 1 ой муддатда “Ягона дарча” божхона ахборот тизими билан интеграциялаштиради.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.