Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

МИБ ходимига тан жароҳати етказган фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 30 август куни МИБнинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.О. ўз хизмат вазифасини бажариш давомида қарздор М.М.(1990 й.т.) ни «Учариқ» маҳалласи ҳудудида учратиб, алимент тўловларидан бўлган қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун уни ўзи билан бирга МИБ туман бўлимига бориши лозимлигини билдирган вақтда қарздор М.М. уни ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан М.М.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.