Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Михаил Фаворов Ўзбекистонда коронавирус ҳолати қайд этилмаганига тўхталди

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида нима сабабдан Ўзбекистонда коронавирус ҳолати қайд этилмаганлиги тўғрисида сўзлади. Бу ҳақда Podrobno.uz мухбири хабар берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан биргаликда, нима сабабдан Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус қайд этилмаётганини муҳокама қилган.

Муҳокама вақтида улар қуйидаги омиллар ҳақида алоҳида фикр юритганлар: Мўғулистон, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатлари кирадиган мўғул-турк учбурчаги деб номалнувчи мамлакатларда коронавирус ҳолатлари деярли қайд этилмаган (11 март ҳолатига Туркия ва Мўғулистонда бир донадан қайд этилган).

“Бу бизнинг жаноб вазир билан биргаликда аниқлаган топилмамиз – мўғул-турк учбурчаги. Ажабланарли ҳолат, дунёдаги энг катта аэропортлардан бирига эга бўлган Туркияда коронавирус ҳолати (ушбу сўзлардан кейин Туркияда бир нафар касалланган аниқланди) қайд этилмаган. Шу қаторда Марказий Осиё давлатларида ҳам. Тўғри Мўғулистонда бир дона касалланиш ҳолати аниқланди. Бироқ Мўғулистон фуқароси Франциядан Москва орқали учиб келган”, деди Михаил Фаворов.

Шунингдек, у муҳокама вақтида мазкур омил юзага келишининг турли сабаблари ўрганилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

“Биз ушбу ҳолат юзага келишининг турли вариантларини муҳокама қилдик – ҳавонинг қуриқлиги ва ўзгача иқлим. Дарвоқе, Ибн Сино исириқ юқумли касалликларнинг олдини олиш учун у билан хонага ишлов бериш (тутатиш) зарур  эканлиги тўғрисида айтган. Бу ажабланарли, бироқ бунга қарамасдан, биз (коронавирус) ҳолати йўқлигига гувоҳ бўлмоқдамиз ва бўлмайди деб умид қиламиз”.