"Мўъжиза" амфитеатрида байрам садолари янгради

Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза" амфитеатрида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов вилоят аҳли ва меҳмонларни байрам билан қутлади.
Маданий дастур Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.
Самарқанд шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ҳамда ҳарбийларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Байрам дастури таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди.
Тантана сўнгидаги мушакбозлик иштирокчиларга завқу шавқ, байрамона кайфият улашди.