Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москва-Душанбе самолёти мажбуран Тошкент аэропортига қўнди

Москвадан Душанбега U62427 рейсини амалга ошираётган “Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг А320 самолёти, Душанбе аэропортида кузатилаётган ноқулай об–ҳаво шароити туфайли Тошкент аэропортига қўнди. Бу ҳақда бугун эрталаб Тошкент аэропорти вакили хабар берди.

“Москвадан Душанбега рейс амалга ошираётган “Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг А320 ҳаво кемаси, Тошкент вақти билан соат 06:10 да Ўзбекистон пойтахти аэропортига қўнди. Сабаби, Душанбе аэропортида кузатилаётган ноқулай об–ҳаво шароити” – дейилади хабарда. Самолёт Тошкент вақти билан соат 06:00 да Душанбега етиб бориши керак эди.

Бироздан сўнг аэропорт вакили, Москва–Душанбе U62427 рейсини амалга ошираётган А320 самолёти Тошкент вақти билан 10:45 да, кўрсатилган манзилга (Душанбега) учиб кетганлиги ҳақида хабар берди.