Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москвада комада ётган самарқандлик талаба вафот этди

Жорий йилнинг август ойидан буён Москвада галоперидол дори воситаси уколидан кейин комада ётган самарқандлик талаба ҳақида хабар бергандик.

13 ноябрь куни соат 20:45 да 22 ёшли Ўлмасхон Москвадаги 67-шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Ўлмасхоннинг амакиси Фарруххон Шукурлаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.


Самарқанд туманида туғилган Ўлмасхон Баҳронов Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) тиббиёт факультети талабаси эди.