Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москвада ўзбекистонлик мигрантлар учун патент нархи ошди

2020 йилда Москвада меҳнат мигрантларининг ишлаш ҳуқуқи учун патент 7 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Патент нархи 2018 йилда 4500 рубль, 2019 йилда 5000 рубль бўлган. Жорий йилдан патент учун ойига 5350 рубль тўлаш лозим бўлади.

Украина, Мольдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан буён Москвада ишлаш учун патент олади.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда чет эллик ишчиларга патент беришдан тушган бюджет даромади 18 миллиард рублни ташкил этган.