Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Наркокурьернинг яширин хатти-ҳаракати фош бўлди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро А.У. холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг эгнидаги калта камзули чўнтагидан 3 дона гугурт қутиси ҳамда қоғозга ўралган, қуритилган ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Эксперт хулосасига кўра, фуқаро А.У.нинг ёнидан чиққан гиёҳвандлик моддаларининг соф вазни 7,07 грамни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.