Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайлик фуқаро янгасини пичоқлаб ўлдирди

Бугун, 31 январь куни Нарпай туманида яшовчи Р.М. акасининг турмуш ўтоғи У.П. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ошхона пичоғи билан “қуролланиб”, янгасининг яшаш уйига борган. Янгаси У.П.нинг бўйин соҳасига пичоқ санчиб, уни қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Вилоят прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, ушбу хонадон кўчасидаги ариқ ичидан қонга ўхшаш доғлари билан ифлосланган пичоқ ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Туман прокуратураси томонидан Р.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Нарпай тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнини вилоят прокуратураси ҳам назоратга олган.