Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайликлар 4482 қути ипак қурти парваришладилар

Вилоятимиз туманларидан ҳар куни хушхабарлар келиб турибди. Кеча Паст Дарғом тумани пиллакорлари зафар маррасидан ўтишган бўлса, бугун Нарпайлик пиллакорлар зиммаларидаги масъулиятли вазифани адо этишди. Туман пиллакорлари жорий йилда 4482 қути ипак қурти парваришладилар ва ҳар бир қути ипак қуртидан 56-60 килограмдан хомашё етиштирдилар.

Пиллакорларнинг заҳматли меҳнати эвазига 247,7 тонналик хирмон яратилиб, давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан адо этилди.