"Nexia-3" юкхонасида ўрнатилган газ баллон портлади. Қурбонлар бор
- 21.03.2020 13:43
- 854
- Жамият
Кеча, 20 март куни соат 17:20 ларда ҳайдовчи 50 ёшли И.Н. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли транспорт воситасида Бухоро шаҳар А-380 автомобиль йўлининг 222-километрида ҳаракатланиб келаётган вақтида автомобиль юкхонасида бўлган газ баллон портлаган.
Портлаш оқибатида автомашина орқа ўриндиғида ўтирган 50 ёшли Л.С., ҳодиса жойида, 24 ёшли А.У. ва вояга етмаган 3 ёшли А.Ғ.лар кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вафот этишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги вақтда портлаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Теглар:
йўл транспорт ҳодисаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ЎзЛиДеП бу йил 105 лойиҳани амалга оширмоқчи
- Кеча, 21:27
- Сиёсат
Камбағалликни камайтиришда нималар муҳим?
- 13/03, 20:01
- Иқтисодиёт
Бугун шоир Нодир Жонузоқ туғилган кун
- 13/03, 19:56
- Мутолаа