Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ногиронлиги бўлган шахслар эътиборда

Нуробод туманида Халқаро ногиронлар кунига бағишлаган тадбир ўтказилди.

Туманда 2000 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилиб, жорий йилнинг ўтган даврида уларнинг 75 нафарига бепул тиббий хизматлар кўрсатилди, 114 нафарига махсус ускуналар –  52 дона аравача, 20 та эшитиш мосламалари, 42 та ҳасса-таёқ етказиб берилди. Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронларнинг 3 нафари йил давомида 6 миллион 248 минг сўмлик 15 турдаги озиқ-овқат ва гигиена товарлари билан таъминланди. 6 нафар ногирон шахсларги уй-жой берилди.

Маданий тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларга байрам дастурхони ёзилиб, уларга ҳомий ташкилотларнинг байрам совғалари топширилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.