Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ногиронлик аравачасидаги киши Оқ Уй олдида ўзига ўт қўйди

12 апрель куни кундузи соат 15:00 атрофида исм-шарифи ошкор қилинмаган ногиронлик аравачасидаги киши Оқ Уй олдида ўзини ёқиб юборган.

Бу ҳақда forumdaily.com хабар беряпти.

АҚШ махсус хавфсизлик кучлари оловни ўчиришган ва уни касалхонага олиб боришган. Куйиш оқибатида ногирон шахс ҳаётига хавф солмайдиган даражада енгил жароҳатлар олган.

"АҚШ махсус хизматлари зобитлари(USSS) зудлик билан оловни ўчиришган ва ўша шахсга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, кейин уни касалхонага олиб боришган. Унинг ҳаёти хавф остида эмас" деб ёзаяпти CBS News махсус хизматнинг расмий хабарига асосланиб. "Ҳодисадан сўнг Пенсильвания-авенюдаги пиёдалар ўтиш йўлаги ёпиб қўйилган ва суриштирув ишлари давом этаяпти", дейилади яна хабарда.