Нурободдаги Сазағон маҳалласини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

Нуробод тумани ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, АТБ “Халқ банки” филиали, ветеринария бўлими ва томорқа хизмати иштирокида паррандачиликка ихтисослашган “The Lion King” МЧЖ биносида Сазағон маҳалласини паррандачиликка ихтисослаштириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарни ташкил этишдан мақсад маҳалла аҳолисини паррандачилик соҳаси билан шуғулланишга ўргатиш, ўзининг қўшимча даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлашдан иборат.
Бугунги кунда маҳалладаги паррандачиликка ихтисослашган “The Lion King” МЧЖда 3000 бош бройлер товуқлари етиштирилмоқда. Мазкур МЧЖ тумандаги томорқа хизматлари билан биргаликда аҳолига бройлер жўжаларини етказиб бериш ҳамда фуқароларда паррандачилик тажриба ва кўникмаларини ҳосил қилишда амалий ёрдам бериб келмоқда.
Туман ҳокими Ф.Зоиров ҳамроҳлигида мутахассислар маҳалладаги аҳоли хонадонларида бўлиб, паррандачиликни ривожлантириш бўйича тушунчалар беришди, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.