Атом атрофидаги “афсона”лар: хавотирқаерда, ҳақиқат-чи?

 

Атом энергияси ҳақида гап кетганда, одамларнинг муносабати кўпинча икки хил бўлади.Кимдир уни замонавий илм-фан ва технологиянингулкан ютуғи сифатида кўради. Яна кимдир атом сўзининг ўзиёқ хавф, радиация ва аварияларнитасаввур қилади.

Бу хавотирларни тушуниш мумкин. Чунки ядро технологиялари ҳақидаги тасаввурлар кўп йиллардавомида турли воқеалар, фильмлар, хабарлар вастереотиплар таъсирида шаклланган. Аммо хавфҳақида тўғри хулоса қилиш учун қўрқувдан кўраишончли маълумот муҳимроқ.

Хўш, атом энергетикаси ҳақидаги энг кенгтарқалган афсоналар ортида қандай ҳақиқат бор?

 1-афсона: «Атомнинг ўзи хавфли»

Атом энергияси ҳақида ўйлаганда, кўпчиликбиринчи навбатда хавфни тасаввур қилади. Лекинбу ерда муҳим бир фарқ бор: хавф атом энергиясининг ўзида эмас, балки уни қандайбошқариш, қандай технологиядан фойдаланиш вахавфсизлик талабларига қай даражада риояқилишда.

Замонавий атом электр станцияси - оддиймуҳандислик иншооти эмас. У бир-биринитўлдирувчи кўплаб хавфсизлик тизимлариданташкил топган мураккаб мажмуа.

Бу тизимларда «чуқур қатламли ҳимоя» - defense-in-depth тамойили қўлланилади. Яъни, бирҳимоя механизмида муаммо юзага келса, кейингиҳимоя қатлами ишга тушади. Шу тариқа хавфнибиргина тизимга боғлаб қўймасликка ҳаракатқилинади.

Демак, масала «атом хавфлими ёки йўқмидеган савол билан чекланмайди. Асосий савол - атом технологияси қанчалик ишончлибошқарилмоқда ва унинг хавфсизлиги қандайтаъминланган?

2-афсона: «Барча атом электр станциялари -Чернобиль»

1986 йилги Чернобиль аварияси атом энергетикаси тарихидаги энг оғир фожиаларданбири бўлиб, жамоатчилик онгида чуқур из қолдирган. Шу сабабли атом электр станциясидейилиши билан Чернобилни тасаввур қилиш ҳалиҳам кенг тарқалган. Аммо бир аварияни бутун атом энергетикасига тенглаштириш тўғри эмас.

Чернобиль реактори ва бугун қурилаётган янгиавлод энергоблоклари ўртасида катта технологикфарқ бор. Замонавий реакторларда хавфсизликтизимлари, автоматик ҳимоя механизмлари, назоратва диагностика воситалари анча такомиллашган.Энг муҳими, ўтмишдаги авариялар атом энергетикаси учун катта сабоқ бўлди. Уларнингтажрибаси асосида лойиҳалаш, қуриш ваэксплуатация қилиш талаблари янадакучайтирилди.

Шунинг учун Чернобиль - атом энергетикасининг барча кўринишлариниифодаловчи модель эмас, балки ундан муҳимсабоқлар олинган тарихий воқеадир. 

3-афсона: «АЭС атмосферага доимо радиоактив моддалар тарқатади»

Атом электр станцияси ишлаётганда атроф-муҳитга доимий равишда хавфли миқдордарадиация чиқиб туради, деган тасаввур кенгтарқалган.

Аслида, нормал иш режимида замонавийАЭСларда радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга чиқиши қатъий назорат қилинади вабелгиланган меъёрлар доирасида бўлади.

Станцияда радиоактив материаллар билан ишлаш учун махсус муҳофаза ва изоляция тизимлари мавжуд. Радиоактив чиқиндилар эсайиғилади, сараланади, сақланади ва белгилангантартибда назорат қилинади.

Яъни, АЭСда хавфсизликнинг мақсадирадиоактив моддаларни шунчаки «йўқотиш» эмас, балки уларни ишончли назорат қилиш ва атроф-муҳитга таъсирини минимал даражада ушлабтуришдир.

4-афсона: «АЭС яқинида яшаган одам албатта саратонга чалинади»

Радиация ҳақидаги хавотирнинг энг кучликўринишларидан бири - АЭС атрофида яшовчиаҳоли саломатлигига таъсир қилишидан қўрқиш.

Бу масалада эҳтиёткор ва илмий ёндашув зарур. Чунки радиациянинг инсон организмига таъсириунинг дозаси ва таъсир давомийлигига боғлиқ.

Замонавий АЭСлар нормал ишлаётган шароитдааҳоли оладиган қўшимча нурланиш дозаси жуда паст даражада бўлади ва қатъий радиационхавфсизлик меъёрлари асосида назорат қилинади.

Шу билан бирга, «атом энергетикасида ҳечқандай хавф йўқ» деб айтиш ҳам тўғри эмас. Ҳарқандай мураккаб технология каби атом энергетикасида ҳам потенциал хавфлар мавжуд. Шу сабабли станцияларда мониторинг, фавқулоддавазиятларга тайёргарлик ва кўп босқичли ҳимоятизимлари алоҳида аҳамиятга эга.

4-афсона: «Атом энергияси аҳолида саратонва бошқа касалликларга сабаб бўлади»

Атом энергетикаси ҳақидаги энг кучлихавотирлардан бири - радиация инсонсаломатлигига, хусусан, саратон касаллигига олибкелиши мумкинлиги ҳақидаги қарашдир.

Бу ерда энг муҳим жиҳат - радиация таъсирининг миқдори. Радиоактив нурланишнингинсон организмига таъсири унинг дозаси ва таъсирдавомийлигига боғлиқ. Шунинг учун «радиация бор экан, демак, албатта касаллик келиб чиқади» деган қараш илмий жиҳатдан тўғри эмас.

Замонавий АЭСлар нормал иш режимидаишлаганда ва радиация хавфсизлиги талабларигақатъий риоя қилинганда, аҳолига тушадиганқўшимча нурланиш миқдори жуда паст даражадабўлади. АЭС атрофидаги радиацион фон доимийравишда мониторинг қилинади, белгиланганмеъёрлардан оғишлар эса назорат остида бўлади.

Шу сабабли, станциянинг штатли, яъни нормалишлашини авария ҳолати билан бир хил баҳолашнотўғриНормал эксплуатация - бир масала, йирикавария эса мутлақо бошқа масала.

Албатта, атом энергетикасида потенциал хавфлар мавжуд. Айниқса, жиддий авария юз берган тақдирда радиациянинг инсон саломатлигива атроф-муҳитга таъсири катта бўлиши мумкин. Аммо айнан шу сабабли замонавий атом энергетикасида хавфсизлик биринчи ўрингақўйилади.

Сўнгги ўн йилликларда реакторларнилойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишталаблари сезиларли даражада кучайтирилди. Янги энергоблокларда бир нечта ҳимоя босқичлари, автоматик хавфсизлик тизимлари ва фавқулоддавазиятларга мўлжалланган махсус механизмларқўлланилади.

Бу ерда «чуқур қатламли ҳимоя» тамойили янабир бор муҳим аҳамият касб этадибитта тизимдамуаммо юзага келса, бошқа ҳимоя қатламларихавфни чеклашга хизмат қилади.

Инсон ҳаётида хавф умуман мавжуд бўлмагансоҳанинг ўзи йўқ. Йўл ҳаракати, ишлаб чиқариш, маиший ҳаёт, зарарли одатлар, нотўғри дори қабулқилиш ёки турли юқумли касалликлар ҳам инсонсаломатлиги учун хавф туғдириши мумкин. Бу атом энергетикасидаги хавфларни камситиш деганиэмас. Аксинча, ҳар қандай хавфни реал миқёси ваэҳтимоли билан бирга баҳолаш кераклигинианглатади.

Шунинг учун атом энергетикаси ҳақида гапкетганда икки хил кескин қарашдан қочиш муҳим: «АЭС мутлақо хавфсиз» деган ишонч ҳам, «АЭС албатта касалликка сабаб бўлади» деган қўрқув ҳамхолисона ёндашув эмас.

Тўғри ёндашув эса оддийхавф бор - демак, назорат бор; хавф юқори - демак, ҳимоя ҳам шунгаяраша юқори бўлиши керак.

5-афсона: «Атом энергияси қиммат вафойдасиз»

АЭС қуриш арзон жараён эмас. Бундайстанцияни барпо этиш учун катта инвестиция, юқори малакали мутахассислар, мураккабтехнологиялар ва узоқ муддатли режалаштиришталаб этилади.

Лекин атом энергетикасининг иқтисодийсамарадорлигини фақат қурилишга кетгандастлабки маблағ билан ўлчаш тўғри эмас.

АЭСлар узоқ муддат ишлашга мўлжалланади. Улар йиллар давомида катта миқдорда электрэнергиясини барқарор ишлаб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, атом электр энергиясинингтаннархи кўп жиҳатдан газ ёки кўмирнархларидаги кескин ўзгаришларга камроқ боғлиқбўлади.

Бунинг сабаби оддий: атом ёқилғисининг жуда кичик миқдори жуда катта ҳажмда энергия ишлабчиқариши мумкин.

Атом энергетикасининг яна бир муҳим жиҳати -энергетик хавфсизлик.

Мамлакат электр энергиясини ишлаб чиқаришдафақат битта манбага боғланиб қолмаса, ташқибозордаги нархлар ўзгариши ёки таъминотдагиузилишлар таъсири камайиши мумкин. Атом энергетикаси ана шундай диверсификациянинг бирқисми бўла олади.

Шунинг учун АЭСни баҳолашда фақат«қурилиши қанча турадидеган савол билан чекланиб қолмаслик керак.

Қуйидаги саволлар ҳам муҳим: «У қанча йилхизмат қилади?», «Қанча электр энергияси ишлабчиқаради?», «Электр таъминотинингбарқарорлигига қандай ҳисса қўшади?», «Ёқилғинархларининг ўзгаришига қанчалик боғлиқ?», «Мамлакат энергетик хавфсизлигига қандай таъсиркўрсатади?».

Ана шунда атом энергетикасининг ҳақиқийиқтисодий қийматини яхшироқ тушуниш мумкин.

Нима учун хавотирни билимга айлантиришмуҳим?

Атом энергетикаси ҳақидаги хавотирнинг катта қисми кўпинча технологиянинг ўзи эмас, балки у ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ бўлади.

Биз яхши билмаган нарсамиздан кўпроққўрқамиз. Радиоактивлик, реактор, нурланиш, ядровий ёқилғи каби тушунчалар кўпчилик учунмураккаб эшитилиши мумкин. Бу эса нотўғрихулосалар ва турли афсоналар пайдо бўлишигашароит яратади. Шунинг учун жамоатчиликка атом энергетикаси ҳақида содда, тушунарли ва илмийасосланган маълумот бериш жуда муҳим.

Атом энергиясини қўллаб-қувватлаш ёки унгақарши чиқишдан олдин унинг қандай ишлаши, қандай хавфларга эга экани, бу хавфлар қандайназорат қилиниши ва қандай фойда бериши ҳақидабилиш керак.

Атом энергетикасига муносабат ҳам қўрқув, ҳамкўр-кўрона ишончга эмас, балки далилларгаасосланиши лозим. Чунки билим қўрқувнийўқотади, тушунча эса ишончни шакллантиради.

Атом энергетикаси ҳақидаги энг тўғри ёндашув- «ундан қўрқиш керакмидеб эмас, балки «у билан боғлиқ хавфларни қандай бошқариш ваундан қандай самарали фойдаланиш мумкин?» дебсавол беришдир. Шунда атом энергияси афсоналарва қўрқувлар орқали эмас, балки илм, технология ва аниқ далиллар орқали баҳолана бошлайди.

Қ.Санақулов,

У.Шарафутдинов.