Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Нью-Йорк – Тошкент” рейсида тўполон кўтарган йўловчи боғлаб қўйилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига қарашли “Нью-Йорк – Тошкент” йўналиши қатновини амалга ошираётган йўловчи самолёти бортида юзага келган тўполон тўғрисида маълумот берди.

Бугун, 21 октябрь куни “Нью-Йорк - Тошкент” йўналиши бўйича парвозни амалга оширган HY102 қатновини пойтахт аэропортида транспортдаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимлар кутиб олишди.

Маст ҳолатда бўлган 51 ёшли эркак самолёт бортида тўполон кўтариб, ўз жойини эгаллаш ҳақидаги танбеҳларга эътибор бермасдан, уни тинчлантирмоқчи бўлган борткузатувчиларни ва атрофда ўтирган йўловчиларни ҳақорат қилган.

У ўзининг ножўя ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигини, шу билан бирга, барча йўловчилар ва экипажнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Қатнов йўловчилари экипажга ёрдам кўрсатдилар ҳамда қоидабузарни ўриндиққа боғлаб қўйишга тўғри келди. Тошкент шаҳрига етиб келгандан сўнг авиатўполончи транспортдаги тармоқ ички ишлар бўлими ходимларига топширилди.

Миллий авиакомпания рейс йўловчиларидан ноқулайлик учун узр сўраб, экипажга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.