Ободонлаштириш қоидаларини бузган фуқарога нисбатан маъмурий жазо қўлланилди
- 01.11.2019 16:09
- 419
- Самарқанд
Бугун, 1 ноябрь куни эрта тонгда Самарқанд шаҳрининг Қўрғонча маҳалласида яшовчи фуқаро А.Н ўзининг 30 S 368 KA давлат рақамли “Дамас” автомашинасида Воҳид Абдуллаев кўчасининг “Афросиёб” тарихий ҳудудига чиқинди олиб келиб ташлаётганда ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси маъсул ходимлари томонидан профилактика инспекторларига хабар берилган.
Инспекторлар ўтказган текширувлар натижасида табиатни ифлослантираётган А.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддаси (“Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузганлик”) бўйича маъмурий жазо қўлланилди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пилолликлар ўқувчиларга туҳфа
- 3 соат аввал
- Таълим
Зукко шифокор!
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ёш иқтидорлардан халқаро ютуқ: IELTSдан 8 балл
- 3 соат аввал
- Таълим
Раисга Янги йил мактуби
- Бугун, 14:28
- Самарқанд