Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон давлат санъат музейи МДҲ давлатларининг энг яхши музейларидан бири номига лойиқ кўрилди

Рейтинг, муассасаларнинг оммабоплиги ва музей бўйлаб тақдим этилган вертуал экскурсиялар асосида тузилди.

Тур Стат портали тақдим этган рейтинг қуйидагича кўринишга эга:

1. Третяков галереяси;
2. Санкт-Петербургдаги Рус музейи;
4. Минск шаҳридаги Беларус Республикасининг бадиий музейи;
5. Олма-Ота шаҳридаги Қозоғистон Республикасининг Абилхан номидаги давлат санъат музейи;
6. Боку шаҳридаги Озарбайжон миллий санъат музейи;
7. Ереван шаҳридаги Арманистон миллий галереяси;
8. Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат санъат музейи;
9. Кишинёв шаҳридаги Молдова миллий санъат музейи;
10. Бишкек шаҳридаги Гапар номидаги Қирғизистон миллий рассомчилик музейи.

Айни вақтда коронавирус тарқалиши хавфи туфайли кўплаб музей, театр ва санъат саройлари ёпиқ. Бироқ бу ҳолат санъат асарларидан баҳраманд бўлишдан воз кечиш учун сабаб бўла олмайди. Онлайн намойишлар орқали санъат асарларидан баҳраманд бўлиш имконияти мавжудлигича қолмоқда.