Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ОТЖ Жанубия Кореядан мағлуб бўлди. Аммо чорак финалга чиқди

Бироз аввал Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган баҳслар якунланди. Сўнгги турда Ўзбекистон ОТЖ кореялик рақибларига қарши майдонга чиқди. Муросасиз кечган баҳс кореяликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб 5-дақиқадаёқ рақиблар тезкор гол уришга муваффақ бўлди. 21-дақиқада Бобир Абдухолиқов учрашувда мувозанатни тиклади. Бироқ иккинчи таймда кореяликлар ҳужумчиси Ох Сехун дарвозамизни ишғол қилди.

Шу тариқа Жанубий Корея термаси 9 очко билан “С” гуруҳини биринчи ўринда якунлади. Вакилларимиз эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финал иштирокчисига айланди. Мусобақада Эрон терма жамоаси ҳам 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Тўплар нисбати борасидаги устунлик вакилларимизга фойда берди. Шу тариқа Хитой ва Эрон термалари мусобақани шу нуқтада якунлашди.