Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон-Арманистон чегарасида юзага келган келишмовчиликка муносабат билдирди

Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазиятнинг янада кескинлашуви тинч аҳоли орасидаги қурбонларга олиб келиши, МДҲ давлатлари ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқаларни бузиши мумкин.

“Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради.

Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин”, дейилган Ўзбекистон ТИВ сайтида.

Шу билан бирга Расмий Тошкент томонларни ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори эканлигини ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиришини таъкидлади.

“Шу ўринда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз”, дейилган баёнотда.