Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати-2020 саралашига йўл олди

6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида U-19 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маъум қилди.
Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини якунлаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Хобар шаҳрига йўл олди.
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.

6 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Афғонистон
17:05 | Ўзбекистон – Ҳиндистон

8 ноябрь
17:05 | Афғонистон – Ўзбекистон
21:05 | Ҳиндистон – Саудия Арабистони

10 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Ўзбекистон
17:05 | Ҳиндистон – Афғонистон

Барча учрашувлар Хобар шаҳридаги “Шаҳзода Сауд бин Жалави” стадионида ўтказилади.