Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда коронавирусни даволашда қандай препаратлар қўлланмоқда?

АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат синаб кўрилгани ва самараси ижобий натижа бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқаляпти. Бу қанчалик рост?

— Ҳа, бу рост ва тўғри маълумот. Коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш самара бермоқда. Ўзбекистон ҳудудида ҳам айнан мана шу даволаш тартиби қўлланилмоқда.

Мамлакатимизда беморларни даволаш жараёнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига, баённомаларига, бу борада орттирилган халқаро тажрибага, республикада қўлланилиб, ижобий натижалар берган даволаш усулларига, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассислари фикрига таяниб иш тутилади. Шу пайтга қадар 30 нафар беморнинг соғайиб шифохонадан чиқиб кетганлиги эса бу самарани кўрсатиб турибди.