Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда президентлик сайловига тайёргарлик қачон бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланади. Бу ҳақда муҳокама қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Дастурда:

- сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш;

- халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

- аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар мазкур жараёнга масъул тузилмалар этиб белгиланган.